Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсойда ҳам “ОЛТИНБОШЛАР” бор
Тадбирлар / 2021-07-24

Олтинсойда ҳам “ОЛТИНБОШЛАР” бор.                

     Бугун хурсандман.  Бировнинг ютуғини кўриб худди ўз ютуғингиздай хурсанд бўлгансизми?  Бугун ана шундай ҳолатдаман.

    Куни кеча Термиз Давлат университетини Тарих ва Амалий математика факултетларини ака-ука Мирқосим ва Муҳриддин Тилововлар имтиёзли диплом билан муваффақиятли тугатдилар. Мирқосим шу кеча-кундузда Термиз давлат университетида ҳам ўқиб, ҳам ректоратда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. У бўлимдаги энг керакли, энг кўп ишлайдиган, ҳали талаба бўлишига қарамай жамоада ҳурмати бор ходимлардан. Энди укаси Муҳриддин ҳақида: Муҳриддин 2020-2021-ўқув йилида Республикада саноқли иқтидор эгаларига бериладиган “Беруний стипендияси” соҳиби бўлди. Бу мукофот ўз-ўзидан берилавермайди, қанчадан-қанча синовлардан ўтилади. Номдор стипендия эгаси магистратурага тўғридан-тўгри давлат грантига қабул қилинади. Муҳриддин насиб бўлса, шу бу йил магистратура талабаси. Ҳозирча у Олтинсой ИТ-марказида мураббийлик қилиб, ёшларга компютер саводхонлиги ва дастурлаш асосларини ўргатмоқда.

Бутун университет миқёсида ўтказилган диплом тарқатиш тадбирларида Ректор ва бошқа устозлар табрикларидан сўнг, талабалардан биринчи сўз Мирқосим Тилововга берилди. У университетдан олган сабоқлари учун улуғ  илм даргоҳига ўз миннатдорчилигини билдирди. Кейин бошқа талабалар, жумладан Муҳриддин Тиловов ҳам ўз хурсандчиликлари билан ўртоқлашди.  Унинг фаcебоок саҳифасидаги  ўз онаси ҳақидаги фикрларини ўқиб Она дуоси фарзанд учун нақадар зарурлигини ҳис этасиз. Ростдан ҳам муштипар Она ёлғиз боши билан ўзи емади, ўзи киймади. Фақат фарзандлар иқболи учун ҳаракат қилди. Соғлигини йўқотса ҳам ҳаркатдан тўхтамади. Бугун ҳаммаси ўз мевасини берди.

  Мен бу йигитлар билан шахсан таниш бўлганим, ака-укачилигим бўлгани учун айтоламанки, улар бу ютуқларга ҳеч қандай “ТАНК” ларсиз, таниш-билишларсиз,  ўз меҳнатлари, билим ва ҳаракатлари билан эришдилар. Негаки, шу порага берадиган ортиқча маблағнинг ўзи йўқ эди-да.  Таниш-билишсиз, порасиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди деганларга ушбу икки ака-укани мисол келтираверинг!

  Насиб бўлса  ҳали бу бошланиши! Ютуқларнинг биринчи зинасига босилган қадамларинг қутлуқ бўлсин! Аллоҳ омадларингни берсин!

 

Файзуллаев Раҳматулла

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?