Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Тадбиркорлар томонидан давлат органларига топшириладиган  ҳисобот ва статистик маълумотлар сони қисқартирилди.
Тадбирлар / 2024-01-17
Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Республикамизда давлат хизматларини кўрсатишда  бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ахборот-коммуникация тармоқлари ривожланган даврда аҳоли ва юридик шахсларга давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда маълумотлар олишни кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан масофадан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишлари анчагина афзалроқдир. 
Мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида келиб чиқаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўриб келинаяпти. Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар яратилмоқда.  Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бизнес муҳити яхшиланиб, тадбиркорлик фаолияти иқтисодий тараққиётимизни та’минлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-8-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қабул қилинган қарорга асосан 2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик суб’ектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бирини такрорлайдиган ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган та  ҳисобот ва статистика маълумотлари турлари бекор қилинди. 
Жумладан, бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ва уларнинг ҳаракати бўйича ҳисобот, божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот, кин омборга жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот, Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти, Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» — 5-сонли шакл (суғурта), Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» — 4-сонли шакл (суғурта), Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» — 2-сонли шакл (суғурта), Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Бухгалтерия баланси» — 1-сонли шакл (суғурта). 
Тадбиркорлик суб’ектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги ма’лумотларни давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашинишни кенгайтириш, ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали автоматик тарзда шакллантиришни йўлга қўйиш белгиланган. 
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1-сентабрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб бориши, статистика агентлиги ҳар йили 1-декабрга қадар тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўриб боради. 
Мазкур қарор билан тадбиркорлик суб’ектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг 105 та турдан иборат бўлган ягона рўйхати тасдиқланган (ҳттпс://лех.уз/доcс/6749914 ҳавола орқали рўйхат билан танишиш мумкин). Давлат органлари томонидан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш таъқиқланади ҳамда барча ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади. Тадбиркорлар томонидан  ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш бекор қилинди. 2026 йилнинг 1-январига қадар Ягона ҳисоботлар тизими жорий этилиши, тадбиркорлик суб’ектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш 2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун — ихтиёрий, 2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун — мажбурий, 2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик суб’ектлари учун — мажбурий тартибда амалга оширилади.
 
 
 
Олтинсой тумани адлия бўлими 
ДХМ бўлим бошлиғи И.Ибрагимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?