Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Мулкдорлар ҳуқуқлари янада мустаҳкамланди.

Ушбу Фармонга мувофиқ эндиликда:

- мулкка бўлган ҳуқуқни қайсидир орган томонидан (простест асосида ҳам) олдин қабул қилинган ҳужжатни бекор қилиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

- юридик шахс тугатилганда, унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Ушбу ерлар тугатилаётган юридик шахс муассисларига ўтади;

- ердан ихтиёрий воз кечиш (айниқса фермерлар томонидан) нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилади, бунда ҳоким томонидан қарор қабул қилиш бекор қилинмоқда;

- ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсатсия сифатида давлат мулкидаги бошқа ко\чмас мулк обектинин мулк қилиб бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, 2023-йил 1-январдан бошлаб УЗКАД-кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интегратсион ахборот тизими - кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк обектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими сифатида белгиланди.

Олтинсой туман адлия бўлими бошлиғи Н.Холиёров

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?