Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 13-октабрда “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон Қарори тасдиқланиши юқорида Президентимиз томонидан қайд этиб ўтилган фикрларнинг ҳаётдаги исботи сифатида қараш мумкин. Ушбу Қарор аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган. Ушбу қарорда аҳолини айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни кичик тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, микромолиялаш тизимини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг устувор йўналишлари белгиланган. Ҳудудда қулай ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг шаклланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Олтинсой туман Статистика бўлим бошлиғи. О. Хасанов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024