Шу вақтгача Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Мазкур қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш; замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ва ташкил этиш; аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини белгилаш; жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш; якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш инобатга олиниши кўрсатиб ўтилган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини, шошилинч тиббий ёрдамни ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар тармоғини ўз ичига олувчи уч босқичли миллий тиббиёт модели яратилди, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини ошириш таъминланмоқда.
Ҳозирги кунда давлатимизда барча соҳаларда жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Президентимизнинг ташаббуси билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳларикундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. “Нозик”, “чигалроқ” ушбу масалада давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари бирмунча ҳушёр, зийрак бўлиши, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, турли комиссиялар, журналистлар, мустақил судлар тизими фаолроқ ишлаши ҳақида тадқиқотчилар анчадан бери ёзиб келади. Сиёсатчилар, социологлар, психологлар, тарихчилар, давлат ҳамда жамоат органлари, сиёсий партиялар, энг муҳими, амалиётчилар масалани таҳлил этиш ва ечимини топиш устида бош қотириши лозим.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024