Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“БИР НУРОНИЙ — 10 ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Олтинсой туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими “Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида “Бир нуроний — 10 ёшга масъул” номли кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.

676605
0

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилиб, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим омили сифатида кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилмоқда.

677535
0

МУНОСИБ НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРИШМОҚДА

Жорий йилнинг 17 май куни Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг иккинчи кунида Олтинсой тумани “Ипоқ” маҳалласида сайлов кўтаринки руҳда ўтди.
“Ипоқ” маҳалласида сайлов бошланиши олдидан сайловчилар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда сайлов тартиб-қоидалари хусусида ишчи гуруҳ раиси У.Худойбердиев тушунчалар берди.

681777
0

2023 йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.  Мазкур тадбир бизга нима беради?
2023 йилда юртимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур тадбир бизга нима беради?

Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Ўз навбатида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий рол ўйнайди.

Олтинсой туман статистика бўлими бошлиғи: О.Хасанов

Давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорларга мурожаатнома

Ҳурматли тадбиркорлар!
Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, эркин фаолият юритишларини таъминлаш ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омилларидан биридир.
Шу боис бугун мамлакатимизда тараққиёт локомативи, юрт таянчи бўлган сиз тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ва фаолиятингизни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиш устивор вазифалардан бири саналади.
Айни мақсадда бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам тақдим этилган бўлиб, бу юртимиз ишбилармонларига фаолиятларини ривожлантириш ва янада кенгайтириш имкониятларини бермоқда.

687749
0
Барчаси: 21 та
Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?