Бугун Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан пресс-тур ўтказилди. Унда туманда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар иштирок этишди. Улар дастлаб Оқарбулоқ маҳалласида жойлашган "Шукрона Муҳаммадиева" номли хусусий корхонада бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган кўмир брикети, шакардан тайёрланаётган оққанд маҳсулоти ва рўзғорбоп "Электрогель" маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишишди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025