Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг 44 - сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бабакулов туман ҳокими А.Джумаевнинг “Туманда 2022 йил давомида соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ишлар,” “2022 йил биринчи чорак якуни бўйича хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг тумандаги сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақидаги 18-сонли йиғилиш баёнининг 33-банди ижросини таъминлаш бўйича туманда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, бўлиб ўтган туман Кенгашининг 44 -сессиясида суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича, Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм,инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича, Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияларда комиссия аъзолари кўриб чиққан ўнга яқин масалалар ҳам депутатлар томонидан тасдиқланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?