Бугун, 19 май куни Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 44 - сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Азамат Маматмуродов бошқариб борди. Сессияда дастлаб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бабакулов томонидан яқинда ўтказилган “Бойсун баҳори” фестивалида иштирок этиб, туманимиздаги ўлкашунослик музейида сақланаётган асори-атиқалар билан қатнашиб, иштирокчилар олқишига сазовор бўлган туман Кенгаши депутати Ҳ.Исматуллоевга туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си тантанали тарзда топширилди.
Бугун 20 август куни вилоятдан сайланган сенатор Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси БЎТАЕВА Бахтигул Абрахматовна туманда аҳолининг яшаш тарзи, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида бажарилаётган ишлар, хусусан маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, уларга кўмак бериш учун Олтинсойга ташриф буюрди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022