Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Сессияда “Туманни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларининг самарадорлиги ҳақида”, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, уларни “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари—иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи И.Бабакуловнинг ҳисоботи тингланди.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида;
Шунингдек, сессияда “Аҳоли тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “Туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари М.Абдуллаев, Туман электр тармоғи корхонаси томонидан туман аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан Олтинсой туман электр тармоғи корхонаси бошлиғи Ш.Алимқулов, Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф.Умаровнинг “ Тиббиёт бирлашмаси ва жойлардаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
Бўлиб ўтган сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларида кўрилган масалалар тасдиқланди. Шунингдек, сессияда депутатлар Олтинсой туманидаги 35-мактаб директори лавозими учун Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тавсия этилган Азамат Даминовнинг номзодини тасдиқладилар.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?