Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С Абдираимов, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича  2021 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Олтинсой туманининг Инновацион ҳудудга айлантирилганлиги муносабати билан логотипи ҳам қабул қилинди!

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?