Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Депутатлар фаолияти саҳоватга улашди.
Депутатлар фаолияти саҳоватга улашди.

Халқ депутатлари, Олтинсой туман Кенгаши Қорлиқ 15-сайлов округидан сайланган депутат Закиров Шавкат Хуррамович 2022 йил ўзи сайланган ҳудудида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Депутат томонидан Қорлиқ маҳалласи фуқаролари билан учрашиб уларни муаммолари билан танишиб бартараф этиш чораларини кўрди.
Шу билан биргаликда тадбиркорлар, нуронийлар, аёллар дафтари, Темир дафтари ҳамда ёшлар дафтарида турган фуқароларни муаммолари билан ҳам танишиб бартараф этиш чораларини кўрди.
Аёллар дафтарида турадиган Қорлиқ маҳалласида яшовчи фуқаро Беғам Абдуллаевнани оилавий шароити бориб урганилганда яшаш шароити оғирлигини ҳисобга олиб депутат Ш.Закиров, хомийлар ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда фуқаронинг яшаш уйини таъмирлаш ишларни бошлаб юборди.

Депутатлар фаолияти. Саёр қабул
Депутатлар фаолияти. Саёр қабул

ЎзЭП Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши Бибизайнаб
10-сайлов округидан сайланган депутат Эргашев Ахмат Бозорович
2022 йилнинг 1-ярмининг 2 босқичи учун тасдиқланган режа-жадвалига асосан июн ойида ўзи сайланган ҳудудида сайловчилар билан учрашув ташкил этиб унда туман ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида ўтказилди. Мулоқот давомида депутат аёллар дафтари, темир дафтари ҳамда ёшлар дафтарида турган аҳолини қийнаётган масалаларга эътибор қаратиб, фуқароларга амалий кўмак бериши зарурлиги хусусида алоҳида тўхталди. Йиғилиш якунда, ҳудуд аҳолисидан тушган мурожаатлар депутат назоратига олинди ва ўз ҳомийлик йўли ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тошлаш ишларни бошлаб юборди.

УЧРАШУВЛАР САМАРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши котибият мудири С.Абдураимов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири М.Хужанов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши 5-Миршоди сайлов округдан сайланган депутат Ш.Мамасобировлар билан биргаликда тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида ходимлари ва фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

455453
0

XALQ DEPUTATLARI OLTINSOY TUMAN KENGASHINING O'TTIZ TO‘RTINCHI SESSIYASI O‘TKAZILDI

Sessiyada tuman Kengashi deputatlari, sektor rahbarlari, tashkilot va korxona rahbarlari, ommaviy-axborot vositalari vakillari ishtirok etdi. Sessiyani Xalq deputatlari tuman Kengashi raisi Alisher Djumaev ochdi va olib bordi.

470075
0
Барчаси: 54 та
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.