Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловларининг Олтинсой туман босқичи ғолиблари аниқланди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши котибият мудири С.Абдураимов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири М.Хужанов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши 5-Миршоди сайлов округдан сайланган депутат Ш.Мамасобировлар билан биргаликда тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида ходимлари ва фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024