Коррупция инсонни турли хил йўл билан ўз домига туширадиган иллатлардан биридир. Бу иллат инсоннинг инсонийлик сифатларига путур етказади, унинг фикрлаш тарзи ва савиясини салбий томонга ўзгартиради. Порахўрлик ўзгалар ҳақини ноҳақ ейиш ҳаромдан ҳазар қилмаслик каби иллат инсонни тубанлаштиради ва ҳалокатга етаклайди. Бу каби иллатга қарши курашмоқ лозимдир.
Коррупция иллати демократия ва қонун устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига, қонунчиликнинг издан чиқишига, шунингдек, бозор иқтисодиёти ривожига тўсқ бўлиб, ҳаёт сифатини ёмонлаштириш ҳамда одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган салбий ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланмоқда. Ушбу кунда БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”ни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда турли тадбирлар ва акциялар уюштирилади, плакат ва варақалар чоп этилади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашади.
Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчиларитомонидан порахўрлик,мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқжиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий,иқтисодий,ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025