Бугун, 15 апрель куни Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Олтинсой туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Джумаев бошқариб борди. Сессияда дастлаб Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий бошқарув Кенгашининг Олтинсой тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Джумаевга йўллаган “Ташаккурнома”си партиянинг туман Кенгаши раиси Ҳ.Товашаров томонидан тантанали тарзда топширилди.
Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев бошқарган анжуманда журналистлар, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати бошлиқлари, туризм ва маданий мерос, спорт бош бошқармалари, маданият бошқармаси мутасаддилари, блогерлар иштирок этди.
Рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
2022 йил 14 апрел куни Олтинсой тумани "Қумпайкал" маҳалласида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024