Жазони индивидуаллаштириш энг аввало ҳукм чиқариш вақтида енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни этиборга олиш орқали амалга оширилади ва бу ҳолатларнинг қонунда мустаҳкамлаб қуйилганлиги унинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади.
Ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш ўғриликка хос. Бироқ у ишлаб чиқаришда ишчи томонидан хом ашёни ёки тайёр маҳсулотни, вақтинча қараб туришга ташлаб кетилган, магазинда кийиб кўриш учун олинган, бошқа бировга етказиб бериш учун топширилган мулкни ўмариш каби кўринишда ҳам бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда одам савдоси давр муаммосига айланиб бораётгани барчамизга маълум. Одам савдоси бугунга келиб глобал хавфсизлик, жамият барқарорлиги ҳамда жаҳон ҳамжамиятига таҳдид солаётган жиноят, деб баҳоланмоқда. У ўзининг хавфсизлик даражаси бўйича ноқонуний қурол-яроғ сотиш ҳамда наркобизнес каби трансмиллий жиноятлар билан бир қаторга қўйилмоқда.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига кўра, Х.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақидаги жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024