Бугун 25 сентябр куни туман ҳокимлиги мажлислар залида ОАВ ва блогерлар иштирокида Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари И Бобоқулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Олтинсой тумани бўлими мудири Х Астанақулов, 3-сектор раҳбари О Жиянов ва 4-сектор раҳбари Ш Нуриддиновлар иштирок этишиб, саволларга батафсил жавоб беришди.
Бугун Олтинсой туманидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида Ўзбекистон ХДПдан Президентликка кўрсатилган номзоднинг Ишончли вакили А Пардаев номзоднинг сайловолди дастури бўйича тарғибот ишлари ташкил этди.
Фақат тахминларга таяниб иш кўрган одам ютқазади. Таваккалчилик, башоратгўйлик маълум жабҳалардагина зарур. Аниқ статистика эса ҳар соҳада керак. Бусиз ривожланиш ҳақида гапириш ўринсиз. Айниқса, ҳозирги тез ўзгариб бораётган замонда!
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025