Бугун, 22 февраль куни Олтинсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баҳром Махматраемов ҳудуддаги 6-умумтаълим мактабида бўлди. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида мактаб кутубхонасида китобхон ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.
Сизга маълумки, тумандаги энг катта қишлоқлардан бири бу Хўжасоат қишлоғидир. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда 4 та маҳалла, 4 та мактаб ва 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Туман ҳокими Б Махматраемов ушбу ҳудуддаги ижтимоий соҳани ўрганиш асносида фуқаролар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.
Олтинсой инновацион туманида қишлоқ хўжалигининг узумчилик соҳасида Сув тежамкор “Ақлли сув”, “Ақлли ҳисоблагич” ва “Масофадан бошқариш” технологияларни жорий этиш орқали туманнинг қишлоқ хўжалигида сув таъминоти оғир бўлган Ширин ва Хўжасоат ҳудудларида жорий йилда воиш усулида 500 гектар ер майдонида “in-vitro” усулида етиштирилган узум кўчатлари экилиб узумзорлар яратилади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024